Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Mirus Textile Group» корхонаси президенти Александр Романов билан корхона ҳудудудида халқаро улгуржи ҳом-ашё ва тайёр маҳсулотлар савдо комплексини қуриш бўйича лойиҳасини муҳокама этди.
Александр Романов бошланғич қиймати 8 миллион долларга тенг лойиҳага сармоя жалб этиш бўйича Белоруссия, Россия, Озарбайджон, Арманичтон ва Қозоғистон расмийлари билан музокаралар олиб борганини маълум қилди.
Лойиҳа доирасида халқаро кўргазмалар маркази, ички ва ташқи савдо расталари, конференц заллар, коворкинг марказлари, ресторанлар, презентацион холлар каби бизнес ва инфраструктура объектлари қурилиши режалаштирилган.