Sesh. Apr 16th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов чет тилларини чуқурлаштирилган тартибда ўргатишга ихтисослашган “Калан эдукейшн” ўқув марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

 

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим соҳасини ривожлантириш, ёшларни чет тилларига чуқурлаштирилган тартибда ўқитишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди. Маруфжон Усмонов ҳамшаҳарларимизга чет тилларини ўргатиш II-Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

Шаҳар ҳокими Буюк Британия ва АҚШдаги университетларда таҳсил олаётган ҳамшаҳарларимиз томонидан ташкил этилган ўқув маркази билан яқиндан танишиб, соҳани ривожлантириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.