Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари «Xoqon med clinic» тиббий клиникаси ва «Xoqon tennis klubi» спорт мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этдилар.
Хусусан, замонавий теннис клуби ушбу спорт турига қизиқадиган ҳамшаҳарларимизга хизмат қилиш билан бир қаторда стол тенниси бўйича энг юқори даражадаги спорт мусобақаларни ҳам ташкил этиш учун шароит яратилган.
Тиббий клиникада эса реанимация, хирургия, терапия, пульмонология, кардиология ва биохимия лабораторияси фаолият юритади.
Айни пайтда бу ерга энг замонавий тиббий ускуналар келтирилиб, юқори малакали мутахассислар жалб этилган.