Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Dush. Dek 9th, 2024

Алишер Навоий мавзеида, ҳарбий қисмдаги фойдаланилмаётган бинонинг спорт мажмуасига айлантирилиши, ушбу ҳудудда истиқомат қиладиган юзлаб ёшларни мунтазам спорт машғулотларига жалб этиш имконини берди.

 

Тантанали очилиш маросимида иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Яхёхон Расулов Қўқон шаҳрида янги спорт мажмуасининг ишга туширилиши Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2020 ймлнинг 30 октябрида қабул қилинган «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросининг амалдаги ифодаси бўлганини таъкидлаб ўтди.

 

Янги спорт мажмуасида бадиий гимнастика, бокс, қиличбозлик, юнон-рум кураши тўгаракларига 300 нафардан зиёд ёшлар жалб этилади. Очиқ ҳаводаги спорт майдончасида яқин ҳудудларда истиқомат қиладиган барча фуқаролар учун мунтазам жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиши учун шароит яратилди.

 

Очилиш маросимида иштирок этган ёшларга спорт анжомлари ва китоб жамланмалари ҳадя этилди.

Click to listen highlighted text!