Қўқон шаҳар спортни ривожлантириш бўлими саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилган дзюдо спорт тўгаракларида 20 нафар ёшлар мунтазам спорт машғулотларига жалб этилди.
Мажмуани тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, уни кенг тарғиб этишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.
Мутасаддилар янги спорт мажмуасининг заллари билан танишиб, тарбияланувчилар билан суҳбатда бўлдилар. Шаҳар ҳокими мавжуд муаммолар ва масалалар билан ҳам қизиқиб, ёшларни спортга кенг жалб этиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.