Pay. Okt 5th, 2023

“Мунира бренд” номи билан либослар, парфюмерия, атир-упалар, ҳар бир хонадон учун зарур бўлган турли маҳсулотларни таклиф этаётган савдо марказининг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Шаҳар ҳокими Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришларга тўхталиб, 67-моддага асосан, тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли экани мустаҳкамлаб қўйилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Мунира бренд” савдо марказида 10 киши доимий иш билан таъминланди. Маруфжон Усмонов бу ерда таклиф этилаётган маҳсулотлар билан танишиб, ўз-фикр мулоҳазаларини билдирди.