Shan. May 18th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши ва “Тадбиркор аёл” уюшмаси шаҳар бўлими томонидан ташкил этилган ўқув семинарларда бизнес кўникмаларига эга бўлган Василахон Фармонова тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

 

Ёш тадбиркор имтиёзли кредит эвазига зарур дастгоҳлар ва ускунулар сотиб олиб “Ванилла” пазандачилик ўқув марказини ташкил этди.

 

Ўқув марказининг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли мамлакатимизда эҳтиёжманд ва ишсиз аёлларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш имкони яратилганини таъкидлаб ўтди.

 

2021 йилнинг ўтган даврида Қўқон шаҳрида 1000 дан зиёд аёл-қизлар тадбиркорликка йўналтирилиб, 6 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари билан таъминланди.