Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Jum. Sen 20th, 2024

Хусусан, Қўқон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Қўқон давлат педагогика институтида ўтказилган тадбирда “Аёлларга илм бериш-жамиятни илмли маърифатли ва салоҳиятли қилиш” деган қоидани ҳаётга изчил татбиқ этиш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Тадбирда ҚДПИ ўқитувчи ва талабалари, маҳаллаларда фаол бўлган аёллар, мамлакатимизда оила ва хотин қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ҳаёти ижобий томонга ўзгарган хотин-қизлар, моҳир ижрочи ва шоиралар, ҳунарманд талабалар, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият тизимида обрў-эътиборга эга бўлган аёллар, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари иштирок этдилар.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, аёллар саломатлигини асраш, оилалардаги муҳит, аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аёлларнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш ёрдамида жамиятдаги муҳитни яхшилаш каби долзарб масалалар кун тартибида бўлди.

Тадбир давомида турли соҳаларда иқтидори бор талабалар ўзларининг куй ва қўшиқлари, рақслар, шеърлар ва ҳунармандчилик маҳсулотларини намойиш этиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият баҳшида этдилар.

Шу каби тадбирлар бугун шаҳримизнинг бир қатор таълим, тиббиёт, маданият муассасалари ва маҳаллаларда ҳам ўтказилди.

Click to listen highlighted text!