Хусусан 23-давлат умумий ўрта таълим мактабида педагоглар, ўқувчилар, ота-оналар, маҳалла тизими мутасаддилари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида Қўқон шаҳридаги мактабларни мукаммал таъмирлаш, мактабларни замонавий жиҳозлар, ўқув дастгоҳлари ва дарсликлар билан тўлақонли таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Яна бир муҳим янгилик, ўқувчилар ва ўқитувчилар янги ўқув йилида ягона мактаб формасида, томонлар мажбуриятини белгиловчи, мактаб ва ота-оналар ўртасида тузилган шартнома асосида фаолият бошлайдилар.
Мактабгача ва мактаб таълими бўлиминг берган маълумотларига шу кунга қадар 50 фоиздан 70 фоизгача ўқувчилар мактаб формасини харид қилиб бўлган. Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида формалар мактабларда ўтказилган ярмаркаларда таклиф этилди.
Айрим ота-оналар мактаб формасини ўзлари истаган савдо дўконларидан харид қилдилар. Эҳтиёжманд, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга мактаб формаси шаҳар бюджети ҳисобидан бепул тақдим этилди.
Ҳали типография буёғининг ҳиди кетмаган янги дарсликлар тўпламлари ўқувчиларга топширилар экан, катта қизиқиш ва ҳаяжон билан ёшлар жорий ўқув йилининг сўнгига қадар ўзига ҳамроҳ бўладиган китобларни варақлаб, томоша қилиб тўймаяпти.
6-давлат умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўқувчи ва ўқитувчилар ягона мактаб формасини намойиш этиб, Қўқон шаҳар ҳокимининг кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ қоидалари, таълим-тарбия борасида билдирган фикрларини тингладилар.
Ушбу мактабда ўқиган Маруфжон Усмонов, унинг ибратли ҳаёти ва меҳнат фаолияти барча ёшлар учун намуна. Ота-оналар мактаб билан тузилаётган шартномага имзо қўйиб, фарзандларини ўз вақтида дарсларга келишини, мактаб қоидаларига риоя этишини ўз зиммаларига олдилар.
18-августга қадар шундай тақдимотлар шаҳримизнинг барча мактабларида бўлиб ўтиши кутилмоқда.