Yak. Apr 28th, 2024

Тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алишержон Мелиқўзиев, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Алишер Мелиқўзиев барчани “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида фойдаланишга топширилган янг ўқув маркази билан самимий қутлаб, ушбу марказ атроф-ҳудудлардаги ёшларнинг тилларга ва чуқурлаштирилган билимларга бўлган эҳтиёжини қондиришига ишонч билдирди.

Бир неча йил Кореянинг “Инха” университетида таълим олиб келган Аббосхон Ахадов ўз салоҳиятини она шаҳридаги янги ўқув марказида намоён этишга қарор қилди.

Инглиз, рус, корейс тилларини чуқурлаштирилган тартибда ўргатиш, информацион технологиялар ва онлайн-трейдинг асослари ушбу ўқув марказининг асосий йўналишларидан бўлади.

Ўқув марказида шунингдек IELTS имтиҳонларига тайёрлаш, нуфузли хорижий ўқув муассасаларига ўқишга кириш юзасидан консалтинг хизматлари ҳам кўрсатилади.