Хусусан, Ислом Каримов номидаги Тошкент техника университети Қўқон филиалида ўтказилган “Маданият карвони” тарғибот тадбирида эл суйган ижодкорлар, санъат ва маданият намояндалари, ёзувчи ва шоирлар иштирок этдилар.
Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, ўқиб эшиттирилган шерларда Ватанга муҳаббат ва садоқат мавзулари янгради.
Самимий суҳбатларда мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда рўй берган мисли кўрилмаган ўзгаришлар, олдимизда турган муҳим сиёсий жараёнлар хусусида сўз борди.