Dush. Iyun 24th, 2024

“Қизил қалпоқча” номли 240 ўринга мўлжалланган боғчанинг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди. Маруфжон Усмонов барчани Конституция байрами билан қутлаб, Бош қомусимизда хусусий мулк даҳлсизлигини таъминлашга қаратилган нормалар хусусида тўхталиб ўтди. Мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида маълумот берди.