Тантанали очилиш маросимида 1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, янги таълим муассасасмнинг ишга туширилиши Муҳтарам Юртбошимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларида мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш, аҳолининг мактабгача таълим муассасалари билан қамровни кенгайтириш борасида белгилаб берган вазифалар ижросининг амалдаги ифодаси бўлганини таъкидлаб ўтди.
Қўқон шаҳридаги 47-«Райхон» маҳалласи ҳудудида барпо этилган «Марокеш Беби» боғчаси 300 ўринга мўлжалланган. Замонавий кўринишда барпо этилган ва барча зарур анжомлар билан жихозланган боғча болаларга халқаро таълим стандартлари асосида таълим беради.