Президентимизнинг «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган марказнинг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар ҳусусида тўхталиб ўтиб, янги маскан ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш илм-фанга бўлган қизиқишларини ошириш каби эзгу мақсадларга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Маънавият масканида ёшлар учун бадиий ва санъат тўгараклари қатори, робототехника, информацион технологиялари, компютер ва оргтехника таъмирлаш тўгараклари фаолият олиб боради.
Маруфжон Усмонов масканда фаолият бошлаган тўгараклар билан танишиб, ёшлар билан мулоқот қилди. Мактабларда ёшларни информацион технологиялари билан боғлиқ тўгараклар ва дарсларга жалб этиш юзасидан тарғибот ишларини ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.