58-“Бунёдкор” маҳалласи биносининг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан маҳалла тизими учун яратилган кенг имкониятлар, берилган янги ваколатлар жорий этилган янги лавозимлар бу борадаги ишларни мутлақо янги босқчига олиб чиқиш имконини берганини таъкидлаб ўтди.

Маруфжон Усмонов маҳалла маскани билан танишиб, мутасаддиларга ўзининг таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирди. Аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳолатини яхшилаш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.