Dush. Iyul 22nd, 2024

Иқтидорли санъат намоёндалари, адабиётшунослар ва турли соҳаларда фаолият юритаётган ижод аҳли, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбари томонидан Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ҳусусида тўхталиб ўтиб, барчани лоқайдликдан огоҳ бўлишга, айниқса ёшлар онггига амалга оширилаётган ҳуружларга жавобан маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этишга, илм-маърифат, ватанпарварлик ғояларини дунёқарашимизнинг ажралмас қисмига айлантиришга чақирди.

“Маҳаллада дув-дув гап” шиори остида ўтказилган тадбирда маданият ва санъат намоёндалари ҳам кун тартибидаги масала бўйича ўз муносабатларини билдирдилар.

“Фидокорона хизматлари учун” ордени, “Шухрат” медали соҳиби, Ўзбекистон композиторлар уюшмаси аъзоси, кўп йиллардан бери маданият ва санъат соҳасида хизмат қилиб келаётган Рафиқжон Аҳмедовга Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномаси топширилиб, самимий тилаклар билдирилди.

Тадбир доирасида Шаходатхон Исломова ва Анорхон Шомирзаевалар муаллифлигида ёзилган китоблар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.