Dush. Iyul 22nd, 2024

Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда бўлиб ўтадиган тадбирларда кенг аҳоли қатламлари иштирок этиши кутилмоқда.

Таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар маданият ва санъат намоёндалари иштирокида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар халқимизга аниқ ҳаётий мисоллар асосида, содда ва тушунарли тарзда етказилади.

Аҳолининг кайфиятини кўтариш ва даҳлдорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўн кун давомида шаҳримиздаги барча маҳаллалар фуқаролари учун ўтказилади.