Sesh. Iyun 18th, 2024

Амирий кутубхонасида ҳарбийлар ва маҳаллалардаги фаол ёшлардан иборат 4 та жамоа юртимиз тарихи, мамлакатимизда ва жамиятимиз ҳаётида сўнгги йилларда рўй берган ўзгаришлар, буюк аждодларимиз ҳаёти, фаолияти ва ижоди билан боғлиқ саволларга жавоб бериб, ўзаро беллашдилар.

Иқтидорли ёш ижрочилар куй-қўшиқлари мусиқали танаффусларда иштирокчиларга далда бўлиб, кўтаринки кайфият баҳшида этди.

Интеллектуал беллашув ғолиблари маънавиятимиз олтин ҳазинаси адабиётларидан иборат китоблар тўпламлари билан тақдирландилар.