Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “ASIA ALLIANCE BANK” филиалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан банк соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, ўз фаолиятини бошлаган банк филиали ходимларига келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.
“ASIA ALLIANCE BANK” кредитлаштириш, қимматли қоғозлар, пластик карталар билан операциялар, тўлов-касса хизматлари кўрсатиш, валюта операциялари, юридик ва жисмоний шахслар ресурслари бозорида фаолият кўрсатади.