Jum. Dek 1st, 2023

“KIA” автосалонининг тантанали очилиш маросимига Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари ҳам ташриф буюрдилар.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда ва шаҳримизда аҳолига хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида рўй бераётган кескин ривожланиш хусусида тўхталиб ўтиб, янги автосалон ҳамшаҳарларимизнинг замонавий автомобилларга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Маруфжон Усмонов “KIA” компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери мутасаддилари иштирокида таклиф этилаётган автомобиллар, сервис хизмат кўрсатиш шахобчаси билан танишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Янги автосалоннинг ишга туширилиши натижасида 25 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди, автосалон аҳолига энг замонавий автомобиль ва электромобилларни таклиф этмоқда.