Pay. Fev 22nd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов электромобиллар савдосига ихтисослашган автосалонинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Янги автосалон атроф-муҳитга зиён етказмайдиган экологик тозза ҳаракатланиш воситаларини таклиф этмоқда.

Айни пайтда автосалон ва унинг ҳудудида ташкил этилган электромобилларга хизмат кўрсатиш марказида 50 нафар ёшлар иш билан таъминланди.

Evolution Motors дилерлик автосалони турли русумдаги электромобилларни ҳар қандай тўлов услубларида, кредит ва лизинга ҳам таклиф этмоқда.

Компания нафақат электромобиллар, балки уларга аксессуарлар ва бутловчи қисмлар етказиб беришга ҳам ихтисослашган.

Шаҳар ҳокими автосалон раҳбарияти билан суҳбатда бўлиб, савдо зали, устахона, конференц-заллар билан танишди.