Республика ишчи гуруҳи саъйи-ҳаракатлари билан “Тошкентлик гузар” маҳалласидаги 3-давлат мактабгача таълим муассасасида мавжуд муаммолар бартараф этилди.
Қурилиш ишлари ниҳоясига еткизилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда Президент Халқ қабулхонаси мудири Улуғбек Муҳаммадиев, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, болалар боғчаси педагогик жамоаси, маҳалла тизими мутасаддилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.