Yak. Apr 28th, 2024

Хусусан, ушбу мақсадда хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни мувофиқлаштирувчи тарғибот гуруҳи фаолияти Республика тарғибот гуруҳи, Дин ишлари бўйича Қўмита вакиллари томонидан ўрганилиб, тарғибот ишларини самарали ташкил этиш юзасидан амалий кўникмалар берилди.

“Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган тарғиботчиларга “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, хотин-қизларинг жамиятдаги фаоллигини ошириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Семинарда “Меҳр” операцияси доирасида мамлакатимизга қайтарилган ҳамюртларимиз хаётини акс этувчи саҳна кўринишлари, миллий қадриятларимизни тарғиб этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар ижро этилди.