Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Sen 14th, 2024

Маҳалаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари меҳнат самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ҳал этишда (KPI) кўрсаткичлари бўйича юқори натижаларга эришган фаоллар тажрибасини кенг тарғиб этиш мақсадида Қўқон шаҳрида хотин-қизлар фаоллари учун семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Хусусан, 65-“Сунбула” маҳалласида ўтказилган тренингда ҳам ушбу маҳаллада фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоли фаолияти таҳлил этилиб, ўзаро тажриба алмашилди. “Сунбула” маҳалласи хотин-қизлар фаоли (KPI) меҳнат самарадорлигини баҳолаш рейтинги бўйича Қўқон шаҳрида энг юқори кўрсаткичларга эришди.

Семинар иштирокчилари Раънохон Бегмуратованинг илғор тажрибасини ўрганиб, ўз ҳудудларида иш услубларини жорий этишни мақсад қилиб олдилар.

Саноат бозорлари ҳудудида жойлашган маҳаллада, айниқса ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш борасида юқори натижалар қайд этилди.

Хусусан, 100 га яқин аёллар дафтарида турадиган фуқаролар маҳалладаги ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлаштрилди. 20 га яқин аёллар тикувчилик, пазандачилик, паррандачилик каби йўналишларида имтиёзли кредитлар асосида янги кичик бизнес субъектларини ташкил этдилар.

Click to listen highlighted text!