Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Кавланова Комила Анваровна, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Ўринова Дилшода Адхамовна, Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Нигорахон Эргашевалар маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, мактаблардаги тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот қилиб, кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама этдилар.
Мулоқот чоғида жорий йилнинг ўтган даврида Қўқон шаҳрида аёл-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқубузарликларнинг олдини олиш, маҳалла ва таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.