Sesh. Fev 27th, 2024

Хусусан, Қўқон шаҳар хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан “Зилол” маҳалласида “Маънавий гўзаллик бебахо бойлик” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда миллий қадриятларимиз, Ватанга садоқат ғоялари мадҳ этилди.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, тушкун кайфиятдяги маҳалла хотин-қизлари, маҳалла мутасаддилари иштирокида ўтказилган тадбирда аҳоли кайфиятини кўтарувчи куй-қўшиқлар, рпақсалар ижро этилиб, саҳна кўринишларида жамиятимиздаги салбий иллатларга бадиий услубда муносабат билдирилди.

6-Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда иштирокчиларга маънавий озуқа берилиб, кўтаринки кайфият баҳшида этилди.