Президентимизнинг Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорига асосан маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари учун планшетларда фойдаланиладиган дастурий таъминот ишлаб чиқиш белгиланган. Куни кеча Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларига меҳнат фаолиятларида зарур бўладиган планшетлар топширилди.