Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Ахмедов шаҳримизда жорий йилнинг 21-23 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик масалаларини муҳокама этдилар.
Хусусан, масъулларга марказий кўчалардаги йўллар, кўпқаватли уйлар фасадларини таъмирлаш, тунги чироқлар ва иллюминациялар ўрнатиш, мехмонхоналарни фестивальга тайёрлаш, Туркистон, Алишер Навойи кўчаларидаги йўллар бўйида гуллар экиш, асосий тадбирлар бўлиб ўтадиган Ўрда майдонини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.