Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар бош имом хатиби Абдумажид қори Исақов, секторлар раҳбарлари, таълим соҳаси, Дин ишлари бўйича қумитанинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси мутасаддилари, хорижда диний таълим олаётган ёшларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган йиғилишда мамлакатимизда ёшларнинг барча соҳаларда билим олишлари учун яратилган кенг имкониятлар, ёшларимиз онггига ақидапарастлик ғояларини сингдириш бўйича амалга оширилаётган хуружлар муҳокама этилди.
Маруфжон Усмонов хорижда диний таълим олаётган ёшларнинг ота-оналари билан мулоқот қилиб, ёшларни мамлакатимизга қайтариш, шаҳримизда барча йўналишларда муносиб шароитлар яратиб беришга келишиб олди.