Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Хитойнинг Синзян-Уйғур автоном ҳудудида жойлашган Куйтун шаҳри ҳокими Алтай Сакен ўртасида имзоланган биродарлик меморандуми асосида белгиланган тадбирлар доирасида бугун Қўқон шаҳрига хитойлик етакчи шифокорлар етиб келдилар. Қўқон куз касалликлари шифохонасида меҳмонлар тантанали кутиб олиндилар.
“Меҳр-мурувват билан ҳар бир юракни ёритайлик” шиори остида ўтказилаётган акция доирасида 100 нафар фуқароларга катаракта кўз операциялари бепул ўтказиб берилади.