Музокаралар чоғида тиббийёт, шу жумладан Хитой халқ табобати соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва ушбу тажрибаларни Қўқон шаҳрида жорий этиш, таълим, тилларга ўқитиш, технологиялар борасида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш, муқобил энергия манбалларини ишлаб чиқариш каби кўплаб масалалар муҳокама этилди.
Учрашувда тадбиркорлар ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат идоралари билан бир қаторда Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этдилар.