Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Хитойнинг KWG Group Holdings Limited компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борди.
Музокаралар чоғида шаҳримизда муқобил энергия ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш, туризм ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш, Хитой тилини ўргатиш марказларини ташкил этиш каби кўплаб масалалар муҳокама этилди.
KWG Group Holdings компанияси 1995 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш, инновациялар, яшил технологиялар, саломатлик ва маданий туризм каби соҳаларда фаолият юритади. Гонгконг қимматли қоғозлар биржаси маълумотларига кўра компаниянинг молиявий қиймати 1.2 миллиард Гонгконг долларига тенг.