Jum. Mar 29th, 2024
уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ипотека кредитининг биринчи тўлови учун субсидия олиш бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан аҳолини уй-жой билан таъминлашда очиқлик ва шаффофлик, жамоатчилик назоратини ўрнатиш, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантириш мақсадида ташкил этилган комиссия фаолияти, бюрократик тўсиқлар, сансалорликни олдини олишга қаратилган.

 

Қўқон шаҳар “Халқпарвар” комиссиясининг навбатдаги йиғилишида уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ипотека кредитининг биринчи тўлови учун субсидия олиш бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди.

 

Жумладан, Комиссия томонидан Дилнозахон Бердяева, Мамлакатхон Жўрабоева, Неъматжон Арзиев, Лолахон Шамсиддинованинг шароитлари ўрганилди. Комиссиянинг аввалги йиғилишида Қўқон шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ҳам мурожаатлари кўриб чиқилган эди.