Хусусан ёшлар боғида оила куни арафасида ташкил этилган тадбирларда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди. Шаҳар ҳокими оилавий қадриятларни акс эттирувчи кўргазмалар, миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз мавзусидаги куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари билан танишди.

Шаҳар ҳокими айниқса китоблар кўргазмасига алоҳида эътибор қаратиб, китобнинг инсон тафаккури ва дунёқарашини ўстиришдаги ўрни хусусида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси китоби тақдимот стенди олдида тўпланган ёшлар билан суҳбатда бўлди.

Қўқон шаҳридаги маҳаллалар, таълим муассасалари, ва бошқа идора-ташкилотлар кўргазмаларида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, қўл меҳнати билан ясалган композициялар, ёш спортчилар, қўшиқчи, раққослар ва санъатсевар ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирда юзлаб ҳамшаҳарларимиз фаол иштирок этдилар.