Жахон ҳунармандлари шаҳри унвони билан бутун оламга машхур бўлган Ҳуқанди латифда ташкил этилаётган музейда жахон ҳунармандчилиги намуналари намойиш этилади.
Айни пайтда, ҳукумат қарорига асосан ташкил этилаётган музей экспозициясини Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ходимлари яратмоқдалар.
Экспозициядан 2019 йилда ўтказилган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида намойиш этилган ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳам ўрин олган.