Chor. Okt 4th, 2023

Фестивальга тайёргарлик бўйича вилоят ва шаҳар штаби аъзолари Қўқон шаҳрида марказий кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, бино-иншоотларни таъмирлаш ва кўркам ҳолатга келтириш, мехмонхона, хостелларни фестиваль меҳмонларини кутиб олиш учун талаб даражасига келтириш ва бошқа кўплаб масалалар юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот бердилар.

Мутасаддиларга белгилаб берилган ишларни 1 сентябргача ниҳоясига етказиш, вазифаларга фидоийлик билан ёндашиш ва жойлардаги муаммо-масалаларни тезкорлик билан бартраф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.