Зиёратчиларни Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида, диний идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ва мутасадди раҳбарлар тантанали равишда кутиб олдилар.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда фуқароларнинг диний эркинликларини таъминлаш, хаж ва умра зиёратларини адо этишлари учун яратилган кенг имкониятлар хусусида тўхталиб ўтиб, зиёратчиларни қутлади.
Хаж сафарига бориб келган ҳамшаҳарларимиз ҳам давлатимиз раҳбарига яратилган имкониятлар учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, дуо қилдилар. Юртимизга тинчлик-осойишталик тилаб, қурбонлик қилинди. Қуръон тиловат ўқилиб, эгу тилаклар билдирилди.