2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақаларда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
🏃♀️ 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган 200 дан зиёд ёшлар иштирок этдилар. Шу билан бир қаторда, ёшлар ўртасида стол тенниси беллашувлари, шахмат ва шашка турнирлари ҳам ўтказилди.
Шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари мусобақада муваффақиятили иштирок этган жамоалар ва спортчиларни қутлаб, эсдалик совғаларини тантанали равишда топширдилар. Ёш спортчилар мамлакатимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдлорчилик изхор этиб, мусобақа ташкилотчиларидан ғоятда мамнун эканларини билдирдилар.
#ozbekiston #qoqon #sport #voleybol #shaxmat #shashka #stoltennisi #5tashabbus #ShavkatMirziyoyev