Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, сектор раҳбарлари, шаҳар Мудофаа бўлими мутасадилари ҳамрохлигида 14 январь «Ватан ҳимоячиси куни муносабати билан юртимиз сарҳадлари ҳимояси йўлида шаҳид кетган ҳарбийларнинг яқинлари ҳамда ветеранлар ҳолидан хабар олдилар. Шаҳар ҳокими уларни байрам билан қутлаб, эл-юрт фаровонлиги йўлида қилинган хизматлар халқимиз қалбида мангу қолажагини таъкидлаб ўтди.