Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, «Нуроний» жамғармаси Қўқон шаҳар бўлими раиси Манзур Абдуллаев, «Маънавият ва маърифат» маркази Қўқон шаҳар бўлинмаси бошлиғи Исломхон Файзуллаев кўп йиллар давомида турли соҳаларда хизмат қилиб юртимиз равнақига ҳисса қўшган қўқонлик фахрийлардан хабар олиб, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами билан муборакбод этдилар.
«Дўстлик» ордени ва «Шухрат» медали соҳиби Алиев Сохиб Алиевич, Ўзбекистон халқ артисти, «Шухрат» медали соҳиби Шафоатхон Рахматуллаева , «Меҳнат шухрати» ордени соҳиби Муминов Нўмон Шодиевич, кўп йиллик тажрибага эга фахрий устоз, фахрий нуроний Азимов Марат Корнилович , «Меҳнат шухрати» ордени соҳиби Ёрқинжон Қаюмовлар эътибор учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини изхор этиб, самимий тилаклар билан дуолар қилдилар.