Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 11-15 июль кунлари Ўрда майдонида ўтказиладиган “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивалига тайёргарлик кўриш, майдон ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамоат хавфсизллигини таъминлаш ва бошқа бир қатор масалалар бўйича вазифалар белгилаб берди.
Президентимизнинг “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Халқаро Туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган нуфузли халқаро фестиваль доирасида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Фотомуҳбир: Икромжон Ходжаназаров