Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган кўрсатмалари ижроси доирасида семинарда Қўқон шаҳридаги туристик объектлар раҳбар ходимлари, туризм компаниялари, меҳмонхона бизнесида банд бўлган тадбиркорлик субъектлари ва масъул давлат идоралари мутасаддилари иштирок этдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Президентимиз томонидан Қўқон университети туризм факультети талабалари билан мулоқоти чоғида маҳаллий ҳокимият органларига белгилаб берилган вазифалар, Қўқон шаҳрининг ривожланиб бораётган туризм инфраструктураси, маданий меърос объектларини ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар хусусида тўҳталиб ўтди.
Семинарда туризм ва меҳмонхона соҳасини ривожлантириш, шаҳримизнинг туризм салоҳиятини оширишга доир бошқа бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.