Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга Қўқон шаҳрининг туризм салоҳиятини юксалтириш, маданий меърос объектлари жозибадорлигини ошириш, туризм инфраструктурасини ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Шунингдек, шаҳар ҳокими Халқаро музейлар кунини муносиб нишонлаш, Ёзги таътил вақтида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шаҳримиздаги тарихий обидаларга экскурсиялар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.