Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Худоёрхон Ўрдаси яқинида ўз фаолиятини бошлаган «Кинза» ресторанининг очилиш маросимида иштирок этди. Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида тажриба орттириб келган ресторан бош ошпази қўқонликлар ва шаҳримиз меҳмонларига энг сара таомлар ва юқори даражадаги хизматларни таклиф этмоқда.