Dush. Iyun 24th, 2024
Перинатал марказиҚўқон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазжон Ўринбоев, секторлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

 

Маруфжон Усмонов капитал таъмирдан чиқарилган ва эндиликда комплекс тиббий хизматлар кўрсатувчи туманлараро перинатал марказга айлантирилган собиқ Қўқон шаҳар туғруқхонаси мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан оналик ва болаликни тизимли равишда муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси бўлганини таъкидлаб ўтди.

 

Перинатал маркази ҳодимлари кўркам ва шинам бино, соҳага қаратилаётган эътибор учун давлатимиз раҳбарига ўзларининг чуқур миннатдорчиликарини изхор этиб, аҳоли саломатлигини асраш йўлида янада юксак шижоат билан меҳнат қилишларини билдирдилар.

 

Қўқон шаҳар ҳокими қурилиш таъмирлаш ишларини сифатли қилиб бажарган пудратчи ташкилот вакилларига тун кийгизиб, эсдалик совғаларини топширди.

 

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан капитал таъмирдан чиқарилган янги марказ билан танишган мутасаддилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.