Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Dek 4th, 2024

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ташкил этилган ярмаркада Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотларини таклиф этдилар.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги саноат бозорларда савдо қилувчи тадбиркорлар, ишбилармонлар маҳсулотлар билан танишиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш имкониятларини ўргандилар. Ярмарка ташкилотчиларининг берган маълумотларига кўра, қўшни давлатлардан ҳам тадбиркорлар ташриф буюрди.

Ярмаркада тадбиркорлар ўзаро фикр алмашиб, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича келишиб олдилар. Ярмаркадаги маҳсулотлар бўйича бир неча шартномалар ҳам имзоланди, деб хабар берди ташкилотчилар.

2023 йилнинг январь – июнь ойларида Қўқон шаҳридаги корхоналарнинг жами чакана савдо айланмаси 2 триллион сўмдан ортди. Шу каби ярамркаларни ўтказилиши ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва савдо ҳажмини янада кенгайтириш каби эзгу мақсадларга хизат қилади.

Click to listen highlighted text!