Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Тошкентлик гузар” маҳалласида аҳоли хонадонларида бўлиб, иссиқхоналарда лимон ва мандарин етиштираётган фуқаро билан мулоқот қилди.

Мўжазгина иссиқхонада ўтган йили 15 миллион сўм даромад олган хонадон эгаси жорий йилда камида 25 миллион сўм фойда қилишни мақсад қилган. Лимон ва мандариндан ташқари иссиқхонада укроп, кашнич ҳам ҳосилга кирган.

Маруфжон Усмонов суғориладиган ерлар атрофида узум етиштириш мақсадида барпо этилган токларни ҳам кўздан кечириб, мутасаддиларга ушбу тажрибаларни кенг тарғиб этиш бўйича кўрсатмалар берди.