Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлар кенгашининг раиси Баҳодир Махситов билан шаҳримизда шу йилнинг май ойида ўтказиладиган миллий этноспорт мусобақаларини ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.
Президентимизнинг “Этноспорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Қарорига асосан мамлакатимизда миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, болалар ва ўсмирларни уларга кенг жалб қилиш, халқаро алоқаларни кучайтириш мақсадида “Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури” қабул қилинган.