Pay. May 2nd, 2024
Қўқон шаҳрида “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафони бошланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси билан ҳамкорликда ташкил этилган технологик ривожланиш марафонининг очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

 

Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг 2021 йил, 1 апрельдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони миллий илм-фан ва инновация тизимини ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрнини оширишга, илм-фанни иқтисодиёт билан узвий боғиқ ҳолда ривожлантиришга қаратилганини таъкидлаб ўтди.

 

Қўқон университетида бўлиб ўтадиган тренинглар ҳам илм-фан ва техника ривожини мамлакатимиз учун муҳим бўлган йўналишларда ривожлантириш, бошқа фан ва техника соҳасидаги ғояларни амалиётга жорий этиш бўйича кўникмалар шакллантиришга қаратилган.