Семинарда уюшма томонидан 2022 – «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ишларни тасвирий тарғиботи ишлари орқали кенг оммага етказиш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилиб, «Инсонга эътибор ва сиффатли таълим йили»да тарғибот соҳасиаги устувор вазифалар муҳокама этилди.
Корхона, идора ташкилотлар, маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида ўтказилган семинарда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, уларни ёрқин, ижодий услубда аҳолига етказиш, фуқаролар ўртасида бунёдкорлик, қонунга итоаткорлик, Ватанга муҳаббат, ўзаро ҳурмат туйғуларини шакллантириш бўйича услубий кўникмалар берилди.